Гуноҳ қилдимми

11:40 / 19.03.2022 | Kumush | 527

Ассалому алайкум! Мени бу саволимга жавобингиз жуда муҳим.Мен бир йигит билан гаплашган эдим албатта яхши ниятда аммо энди билдим у яхши ният болмас экан.У йигит менга уйланаман деган эди уйдагиларни юбор десам отам касал ҳали шошмай тур деди мени эса уйимга совчилар қòймай ҳар доим келишарди.У йигит мен сиз билан гаплашмайман уйимдагилар ҳали берадиларми ёқми деганимда мени мажбуран гаплашасан кимга тегмоқчисан ман билан гаплашиб деган эди мен қòрқдим билмайман нега хеч ким олмайди деган эди ҳатто сокиниб ҳам гапирган қòл кòтарган ҳам аммо сабр қилсам яхши болади дебман кейин онам бошқа инсонга рози бòлдилар мендан сòрадилар мен борини айтдим у мени урганини ҳаммасини кейин унга бермайман дедилар кейин озлари айтган инсонга унаштирдилар,ҳалиги йигит эса нимага манга айтмадинг деб уруш қилиб кетти унаштирилган болишимга қарамай тойни қайтар òзим оламан севаман деб юрди мен онамни юзини ерга қаратмайман сени деб дедим,кейин онам билан ҳам гаплашди барбир болмади бузаман унда деди мен майли хоҳлаганизни қилинг ман сизга тегмайман дедим тоģри олдин вадалашганмиз аммо нафс учун севганини билдим уни,у севги эмаску кейин олиб қочиб кетаман деб бир кун қоймади мен хай эртага деб вазиятдан чиқиш учун айттим кейин эртасига онамга айттим онам òқишимдан татил олиб уйга олиб келдилар оша охирги борган кунимда мошинасига олиб қочмоқчи болди онам кетсанг ман сандан рози эмасман деганлар мен унга айттим лекин мажбурлаб қочмоқчи болди кейин бақирдим кейин қутулиб қолдим хозир уйдаман.Қилган ишларимга тавба қилдим.1Сиз ҳам менга ёрдам беринг мен тоģри қилдимми òзи хозир эшитсам дарров уйидагилари қиз топишган экан уйланаркан,мени ҳаётимни эса издан чиқариб кетти òқишим қолиб кетти уни деб,2у тоģри қилдими ёки менми

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Қиз ва йигит пинҳона гаплашиб юриши, учрашиб юриши шариатимизда ножоиз деб ҳисобланади ва бу гуноҳ ишдир. Гуноҳ иш содир қилганингиз учун ҳам ҳаётингиз алғов-далғов бўлиб кетди. Бундан ташқари онангизни норози қилиб уни қанча хавотир олишига, кечаларини уйқусиз қилиб ташвишга солдингиз. Аллоҳга шукр қилингки яхшиям бокира бўлиб қолибсиз. Агар зўрлаганида нима қилар эдингиз? Бир умр виждон аъзоби, гуноҳкор ҳис-туйғуларидан қутула олмасдингиз. Тавба-тазарру қилиб, кечаю кундуз истиғфорни зикр қилиб юринг. Ўқишингизни йўлга қўйинг ва яхши жойдан совчи келса тезроқ турмушга чиқинг. Нима ҳалол нима ҳаром яхшилаб ўрганиб чиқинг. Валлоҳу аълам!