Кечиримли бўлиш

00:07 / 12.04.2022 | Munavvar | 639
Ассалому алайкум! зикр аҳлидан соранг сайтида оқиб қолдим. агар ҳаққингизни бу дунёда ололсангиз уни оҳиратга қолдирмаганингиз афзал дейилган.
менда табиатан бошқаларга нисбатан ювошлик бор. кимдир менга зулм қилса ёки ҳаққимни олса менинг дилим огриса ҳам озим озимга жаҳл қилсам ҳам оша одамга индамайман у билан жанжал қилиб отирмайман. жанжал қилсам охирида барбир ютқазадиган ҳам мен озим боламан. ва яна бир нарса борки бошқаларни ҳафа қилиб қойишдан қорқаман. шунинг учун ҳеч ким билан урушмайман. қанча ёмон корсам ҳам лекин ичимда оллоҳим мен уни сен учун кечирдим улар ҳам мени кечиришсин деб айтаман. мен ҳам кимнидир дилини огритиб ҳафа қилган болсам ҳаққини еган болсам ва бу нарсани мен озим билмасам охиратда жазо олишдан қорққаним учун қиламан. шу ёлим тогрими. яни инсонлардан ҳаққимни талаб қилишим мумкин болгани ҳолда уларни қалбан кечирсам буни фақат оллоҳ билса тогри боладими
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!  Ҳаққини талаб қилиш фақат уруш жанжаллашиш орқали амалга ошиши шарт эмас. Уни яхшилик билан талаб қилиш мумкин. Модом у сизнинг ҳаққингиз экан уни талаб қилишга ҳаққингиз бор. Кўнглингизга қаранг, агар кўнгилдан кечишни истамасангиз, ҳаққингизни талаб қилинг. Агар кечиш устун келса, буни унутиб бошқа бу ҳақда ўйламанг. Агар сиз ҳаққингизни талаб қилсангиз, бошқалар бундан озорланиши нотўғри. Валлоҳу аълам!