Уйқусизликдан заифлашган хотира

13:32 / 22.03.2017 | Савол | 2047
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, Сакийна опа! Мен 5 ой ухламадим, соғлигим жуда ёмонлашиб, хотирам хам пасайган. Ҳаттоки, уй ишларини ҳам бажаролмай қолдим. Шаҳримиздаги докторларга кўриндим, лекин улар ёрдам беришмади. «Бизда фақат оғир касаллар даволанади», дейишди. Депрессия ёки гормонал ўзгаришлар бўлиши мумкин-ми? Бош оғриқ қолдирувчи дориларни ичишдан чарчадим. Маслаҳатингизга муҳтожман!
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом Азизахон. Сиз бош оғришига қарши дорилар ичишдан чарчадим,-дебсиз. Ушбу 5 ой давомида сизда қаттиқ бош оғриши ҳолати бўлганмиди? У вақти-вақти билан безовта қилармиди ёки доимий, симилловчи характерда эдими? Ва уйқусизлик шу бош оғриши туфайли эдими? Ёшингиз нечада? Касбингиз? Уйқу дорилар ичасизми ва қандайларини ичгансиз? Ҳаётга қизиқишингиз сўнмаганми? Кайфиятсизлик қай даражада? Илгари иштиёқ билан шуғулланган машғулотларингизга ҳозир ҳам қизиқасизми? Сизда семириш, оёқ -қўлларда музлаш, уюшиш, соч тўкилиши, юрак секин уриши, ҳолсизлик, тез чарчаш, тери қуруқлиги каби шикоятлар йўқми?.