Қарзимни қандай узай?

23:35 / 12.04.2022 | Ayisha Lutfullayeva | 273
Ассалому алайкум!
Бир неча йил аввал узмобиле компаниясининг рақамидан фойдаланардим. Илмсизлик туфайли компаниядан 50 минг миқдорида қарз олгандим. Кейинчалик қарзларим ортиб , 70 мингга етган. Қарз эвазига компания 5 минг устама ҳақи ҳам оларди.Лекин қарзимни қайтармасдан бошқа рақам сотиб олганман. У рақам куйиб кетган. Энди қарзимни қандай қайтаришим мумкин?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом!   Шу ширкатга мурожаат қилиб қарзларингизни қайтарасиз. Валлоҳу аълам!