Мусхафлар

11:03 / 14.04.2022 | Yoqutxon Umrzoqovna | 381
Ассалому алайкум! Менга якинда Қуръони Карим совға қилишди.Рангли,тажвидли.Шайх Алижон қори айтдиларки, ижозаси бўлмаган Мусхафларни сотиб олманглар деб айтганларини эшитдим.Менда хозирда диний идорани мухри бўлмаган мусхафлардан 3 та бор.Биттаси совғага келган, иккитасини сотиб олганман.Энди бу Мусхафларни қаерга обориб берсам бўлади.Мен совғага бериб юборгани хам ўйланиб колдим.ЖАВОБИНГИЗ УЧУН ОЛДИНДАН РАХМАТ
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундан буёғига огоҳ бўларсиз. Унгача эга бўлган мусҳафларингизда истаган тасарруфингизни қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!