Рўза

22:17 / 23.05.2018 | zulayxo | 1010
Ассалому алайкум! Баъзисида ҳомиладор ва баъзисида эмизикли бўлганим сабабли рамазон рўзаларини тутолмаганман. Ундан ташқари бесабаб тутилмаган рўзаларим ҳам бор. Қазоларини адо қилганим ҳолда яна ҳар бир куни учун садақасини чиқаришим лозимми? Илтимос шу хусусида маълумот берсангиз!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бирор амални вақтида бажаришни адо дейилади. Вақтидан ўтказиб қилинган амал қазо дейилади. Одатда адо қандай бўлса, қазо ўшандай бажарилади. Сиз шаръий узр сабабли вақтида тутиб бермаган рўзаларингизни қазосини тутиб берасиз. Бунга қўшиб садақа чиқармайсиз. Аммо узрсиз қасддан рўза тутмасликнинг каффороти 60 кун кетма-кет рўза тутишдир. Валлоҳу аълам