Варикотсела касаллиги

13:34 / 22.03.2017 | Савол | 3

Ассалому алайкум! Чов орасидаги Варикотсела касаллигини қандай аниқлаш мумкин? Шифокор ҳузурига борсам, ушлаш орқали ташхис қўйди! Бу касалликни шу усулда биладими ёки тиббий ускуналар борми?

Шифокор:

Ва алайкум ассалом! Бу касалликни диагностика қилиш учун пальпация қилиш(қўл билан текшириш)дан ташқари яна 3хил асбоблар билан текшириш усуллари мавжуд: УЗД, допплер сканирлаш ва флебография усуллари. Урология маркази ва бошқа хусусий медицина муассасаларида буларни ўтказиш мумкин. Аммо кўпинча пальпация усулининг ўзи кифоя қилади ташхис учун.