Ота-онани намозга даъват қилиш

10:49 / 15.04.2022 | Feruza Feruza | 334

Ассалому алайкум! Одинахон устоза. Аллоҳим қилаётган меҳнатларингизни ажрини кўпайтириб берсин. Қандай қилиб ота-онамни, оиламдаги яқинларимни намозга даъват қилсам бўлади? Доим уйга борганимда ақида, фиқх, сийрат дарсларидан ўрганган нарсаларимни улар билан бўлишаман. Аммо уларда хеч хам қизиқиш пайдо бўлмайди. Аллоҳ олдида жавоб беришдан унча қўрқишмайдигандек худди... аммо атрофдигилар нима дейди деб одамларни оғзига қараб яшашади. Аллоҳдан дуо қилиб сўраяпман. Нима маслаҳат берасиз?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! ВУларга етказишда давом этасиз ва сабр қиласиз.132. Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат тақвоникидир.
Мусулмоннинг биринчи бурчи аҳлини, оиласини мусулмон қилишдир. Бу ишда намоз муҳим ўрин тутади. Шунинг учун аҳлингни, оила аҳзоларингни намоз ўқишга буюр. Ўзинг ҳам сабр ила намозда бардавом бўл ва аҳлингни намозга ундашда давом эт.
Аллоҳ сендан бошқа нарсани сўрамайди.
«Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз».
Ўша берган ризқимизга шукр қилиб, намоз ўқи ва намозга буюр.
«Оқибат тақвоникидир».
Яхши оқибатга сазовор бўлиш тақвога боғлиқдир. Валлоҳу аълам!