Иймон

17:06 / 22.03.2022 | Хадича | 302

Ассалому алайкум устозлар Аллоҳ илмиларни бунданда зиёда қилсин.Мен ўткан йили турмушга чиққанман ҳали бир йил бўлмади.Аллоҳга шукур ҳўжайним ибодатларни ўз вақтида адо этади ва менга шароит яратишга ҳаракат қилади ибодатларим учун оиламиз ҳам тушунга ибодатга этиборли оила.Турмуш қурмасимдан олдин ҳушу билан номозни адо қилардим бошқача завқ боларди , лекин турмуш қурганимдан сўнг буни ҳис қилмаябман.Ҳозирда фарзандимиз йўқ.Китоб ўқимай қўйганман.Ҳозир эслолмайман қайсидур каналда шунга ўхшаш савол берганида гуноҳларингга қара ҳўжайинингни рози қил деган мазмунда ибратли ҳикоя ўқигандим,шу тўғрисида жуда кўп ўйлаб ҳўжайним билан гаплашдим рози қилишга ҳаракат қилябман у ҳам норози эмас Аллоҳга шукурлар бўлсинжуда яхшилар . Лекин эртага вафот этсам шу иймоним билан кетишга қўрқаман йиғлоқи бўлиб қолябман асабийлашиб кетябман базида.Илтимос маслаҳат беринг нима қилсам Аллоҳ мени яхши кўради шу ўй мени қийнайди Аллоҳ рози болса ҳамма рози болади яхши кўради 9 ой бўлябди кунда шуни ўйлайман паришон бўлиб қолябман. 2 Менда битта лойиха бор эди ИншаАллоҳ муслималар фойдасига амалга ошадиган лойиҳа деб ойлайман,лекин уни тендрга қойиш ё уни қандай амалга ошириш йўлларини аннигини билолмаябман.Копчиликдан суриштрдим ҳамма хар хил жавоб берябди.Илтимос шу лойиҳа билан яқиндан танишиб амалга оширишга кўмак берсангизлар.Жавобиларди тез кунда кутиб қоламан.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Авваллари намоз ўқиганингизда хушу, ҳузур-ҳаловат ҳис этган бўлсангиз ўша дамларда қандай амалларни қилгансиз ана ўшаларни эслангда бажаринг. Зикрларингизга кўпроқ эътибор қилинг. Қуръон ўқишга вақт ажратинг. Ҳамма тонгда уйқуда вақтида ёки шомдан кейин ўзингизга вақт ажратиб ибодатларингизни қилиб олинг. Иншааллоҳ яна ўша ҳис-туйғуларингизни ҳис эта бошлайсиз. Иккинчи масалангиз бўйича менимча яхши юристларга мурожаат этганингиз маъқул. Лойиҳангиз нимадан иборат эканини билмай туриб бирон маслаҳат бериб бўлмайди. Валлоҳу аълам!