Кириллча Қуръон

10:36 / 15.04.2022 | islam | 532
Ассалому алайкум!
Ассалому алайкум! Устоз, Аллохим илмингизни янада зиёда килсин. Хозирда китоб дуконларида Қуръони Каримнинг кирилл харфида ёзилганини учратамиз. Баъзиларига транскрипцияли деб ёзилган. Саволим шуки, Қуръонни ёки айрим сураларни шу куринишда укиса буладими? Яъни, араб тилини билмаган одам уша узбекча харфлар б.н ёзилганини укиши жоизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай китобларни билмаймиз. Сиз араб алифбосида ўқишни ўрганинг ва бирор мутахассисдан тўғри ёки нотўғри ўқиётганлигингизни текширтириб олинг. Чунки араб алифбосида тўрт ҳил “З”, уч ҳил “С” ва уч ҳил “Ҳ”лар бўлиб, уларни кириллчада ўринбосари йўқ. Уларнинг бирини ўрнига бошқасини талаффуз қилиш ила маъно қўпол тарзда бузилади ва кўп ўринларда намозни бузилишига ҳам сабаб бўлади. Бизнинг юртларда ҳам аввалига халқнинг саводини назарда тутиб, «Тафсири Ҳилол»да ҳам Қуръон лафзларини кирилл хатида ёзилган эди. Кейинчалик буни тўхтатилди. Чунки қадимдан уламоларимиз Қуръон калималарини ажам алифбосида ёзишни “Қуръонни таҳриф қилишлик” деб фатво берганлар. Яъни “Қуръон маъноларини бузиш” деганлар.Валлоҳу аълам!