Қайнона билан муносабат

04:53 / 23.03.2022 | Dinara | 679

Ассалому алайкум! Ёшим 25 да турмушга чикганимга 7 ой булди. Хужайиним билан 1 маротаба куришганмиз ва 10 кунда туй булиб кетган. Европада виза асосида кетиб ишлаганлиги учун мажбурлигидан 29 кун яшаб кейин узимни ташлаб кетган. Мени визам эса халигача чикгани йук. Хозир кайнонам билан колганман. Узим ва турмуш уртогим хам Университетни тугатганмиз. Касбим укитувчилик.Турмуш куриш ёшидан утиб кетма деб уйимдагилар мажбурлови билан таваккал килиб турмуш куришга рози булгандим ёктириб эмас. Турмуш уртогимни яхши билиб мехрим тушиб улгимасимдан сафарга кетиб колди шунинг учунми халигача кунгил беролмадим. Мени кийнаётган нарса шуки хеч хам кайнонам билан яхши муносабатда булолмаяпман, ёмон хам гапирмиман леки узок гаплашиб утиргим келмайди курганим сари асабийлашаман. Уйда булса иш килгим хам келмайди. Кайнонамни диний тушунчаси хам паст бидъат амалларни килади шунинг учун хурматим тушиб кетганмикин деб хам уйлайман. 6 ойдирки хали хам хонадонларига мослашиб узимни уйимдек кабул килолмаяпман. Балки буни сабаби турмуш уртогим билан хали куп яшамаганимми билмайман. Силардан илтимосим кандай кмлиб кайнонага нисбатан муносабатимни ижобий килишим мумкин. Жавобингиз учун олдиндан рахмат. Аллох илмингизни зиёда килсин!

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Турмуш ўртоғингизга ширин гапларни гапириб, сизни соғиндим деб тезроқ бирга яшашга йўл изланг. Меҳр бирга яшагандагина пайдо бўлади. Қайнонангизни ҳам онангиздек бўлмаса ҳам яқин инсонингиз деб қабул қилишингиз керак. У бидъат амалларни бажарса бунинг учун ўзи жавоб беради сиз эмас. Сиз ўзингиз учун жавоб берасиз. Шунинг учун қайнонангизни Аллоҳ сизга тақдир қилгани, шу оилани Аллоҳ сизга лозим кўрганини неъмат деб билиб шукрини чиройли адо этинг. Бу ишингиз тақдирга исён бўлиб қолиши мумкин. Ўз уйингизда юргандек ишларингизни вақтида бажаринг, қайнонангизнинг хизматларини турмуш ўртоғингизни рози қилишингиз учун, бу иш орқали эса Аллоҳни рози қилиш учун восита деб қабул қилиб яхши кайфиятда, гўзал чеҳра билан адо этинг. Бу амалларингиз сабаб қанчадан қанча савобларга эришасиз агар қилаётган меҳнатингизни Аллоҳ розилиги учун деб ният қилиб олсангиз. Муслима аёлнинг жаннатига йўли шахсий ибодатлари, илм излагани ва янги оиласидаги хизматларидир. Валлоҳу аълам!