Ассалому алайкум! Биламизки ҳаром пулга келган нарсанинг ҳукми ҳам ҳаром болади. Умрага борган инсон шубҳали ёки ҳаром пул билан, мисол, ароқ савдосини пули билан борган бўлса ва олиб келган зам-зам сувини ичсак бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шубҳали нарса тарк этилади, қандай ҳолатда бўлса ҳам.
Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сени шубҳалантирган нарсани қўйиб, шубҳалантирмаган нарсага ўт. Албатта, ростгўйлик хотиржамликдир. Албатта, каззоблик шубҳадир», дедилар».
Термизий, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривоят қилганлар.
Валлоҳу аълам