Қироат ҳақида

05:49 / 14.04.2022 | Sadoqat Qo'naqboyeva | 188
Ассалому алайкум! Энг аввало узр сўрамоқчиман саволим учун, Аллоҳ ҳидоят қилиб, динимни энди чин дилдан англаб етяпман, гарчи кеч бўлса ҳам. Саволлар бўлимида ўқиб қолдим, қироат ҳақида, минг афсуслар бўлсин, мен қироат қилишни билмайман, араб ҳарфларини ҳам танимайман. Намозларимда қироатга эътибор бермаган эканман. Ўзим мустақил Қуръон оятларини кирилл алифбосида ёд оламан, ҳар тонгда уларни ўқийман.Узтозамиз айтингчи, мен тажвид илмини билмаганим учун Қуръон сураларини ўқишни тўхтатайми? Иншааллоҳ тажвид илмини ўрганмоқчиман. Намозларимчи, уларни қироатсиз ўқиганман шу пайтгача. Дунё илмини ўрганиб диний илмимга беэътибор бўлибман, жуда қийналиб кетдим. Атрофимда менга динимни тушинтирадиган инсонларим йўқ.Тушкунликка тушиб кетдим . Илтимос маслаҳат беринг
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Намозда кифоя қиладиган қадарини яхшилаб ўрганиб, яъни биладиган одамга тасдиқлатиб олиб, то ҳарфларни таниб, тажвидни тўғрилагунча ўшани ўқиш билан кифояланиб туринг. Аллоҳ таоло тез кунда қироатни яхши ўзлаштириб олишингизни насиб айласин. Валлоҳу аълам!