Ассалому алайкум! Аввалом бор саволим учун узур сурайман лекин сурамасам булмайди, мени бу жудаям кийнаяпти. Жуда хам хижолаттаман. Гап шундаки, фарзандимни дунйога келтирган кунимданок менда галати узгаришлар булди, хомиладорлик пайтида йоктирмаган таомларимни бир зумни узидайок жудаям йоктириб йегим келиб колди... бу хаммаси эмас, яна мени жудаям кийнаб келайотган нарса, тугрикдан сунг турмуш уртогим билан жинсий якинлик килишни истамай колдим(авваллари ундай булмаган), хатто уйласам хам юрагим оркага тортади, умуман жинсий якинликни истамай колдим, хужайним тушакка чакирса йеглагим келади беззилайман... бу холатимдан узим хам кийналяпман, гунохкордак сезяпман узимни...Сабабини урганиб чиксам, эмизикли бази айолларда учрайдиган "Послеродовая депрессия" холати деб йозишипти, яний хозирда эмизикли булганим учун гармонлар уйнаши сабаб шундай холатта эканман... айоллик вазифамни бажара ололмаятканимдан кийналиб кеттим... мен гунохкорманми? Якинликдан бош тортайотканим сабаб канчалик гунох киляпман?
– Ва алайкум ассалом! Биринчи ўринда невропатолог ёки психотерапевт қабулига боришингиз керак. Бу ҳақда турмуш ўртоғингизга тўғри тушунтиринг. Ҳомиладор вақтида кўпчилик аёлларда шу ҳолат бўлади. Аммо барчада бир хил бўлмайди. Бу ҳолат ёш она дам ола бошлаганидан кейин жой жойига тушиб кетиши керак. Сизда бу ҳолат бироз чўзилибди. Демак гормонал ҳолатингизда ўзгариш бор. Яъни бу ўзгариш барча хомиладор аёлларда бўлади лекин бола туғилгач ўтиб кетади. Сизда ҳали ҳануз гормонларингиз ўз жойида эмас. Шунинг учун турмуш ўртоғингиз билан биргаликда маслаҳатлашиб психотерапевт, гинеколог қабулига, сўнг эндокринолог қабулига бориб аҳволингизни тушунтириб даволанишингиз керак бўлади. Послеродовая депрессия ўтиб кетиши ҳам онсонлашади. Ҳаммаси аввалгидан ҳам яхши бўлиб кетади иншааллоҳ.. Валлоҳу аълам.