Эр розилиги

21:39 / 23.03.2022 | Malika | 408

Ассалому алайкум! Мени ҳожайинмла ҳар нарсага розимасман қиёматда озинг жавоб берасан деб коп гапирадила аслида бунақа дейишга арзугулик иш ҳам болмайди ҳудики озлари учун бу созни қурол қилвоганла илтимос шу ҳақда озгина тушунча берсангз аҳр розимасман деб деб яшайвериш ҳам тогримаск

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Турмуш ўртоғингизга бундай дейишига асос бўлиши керак. Унга диний идоранинг фатволар марказига бориб уламоларга шу масалада мурожаат қилмоқчи эканингизни айтишга ҳаққингиз бор. Яъни эр-хотин биргаликда боришингиз керак. Сиз “мен Аллоҳнинг розилигига эришиш учун турмуш ўртоғимни рози қиламан деб тинмай ҳаракат қилсаму оқибатида бундай гап эшитсам бу нотўғри динимизда бунга жавоб бор шуни билмоқчиман тинч бўлишим учун” каби гапларни айтишингиз мумкин. Албатта аввал ҳақиқатдан ҳам турмуш ўртоғингизни рози қилишга ҳаракат қилган бўлишингиз керак. Валлоҳу аълам!