Қайнонам адолатсиз

15:16 / 24.03.2022 | Rustam Abdurahmonov | 378

Ассалому алайкум! Сизни бир савол билан безовта қидяпман. Мен узоққа турмушга чиққанман, эрим билан яхши кӯришиб турмуш қурганмиз, бирор марака бӯлса, ойим узоқдан бирнималар кӯтариб харажат қилиб келади, лекин қизлик уйимда бирор марака бӯлса қайнонам бирнималарни бахона қилиб бормайди, ман тамонга пул кетқизгиси келмайди, лекин ӯзи тараф қариндошларига қор ёғадими, ёмғир ёғадими, тош ёғсаям боради, бу мани жуда ғазабими келтиради, нафратим ошиб боряпти борган сари, ҳеч қандай нарса бу нафратимни кетказишга ёрдам бермаяпти, ӯз уйимга кетиб яшашни хоҳлайман, бу ерда ортиқча бир дақиқа ҳам қолгим келмаяпти, ҳамаларидан кунглим қолиб кетган. Уйда ойимни ӯзлари яшайди, кетиб уша ерда яшаб юрсам тӯғри бӯладими. Нима иш қилсам ҳам қайном хушламайди мани.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Афсуски ўзбекчиликда қиз томон қизини яхши яшаши учун қайнонаси қизига чиройлик муносабат қилиши учун шу каби амалларни қилиб урф-одат бўлиб кетган. Албатта бу яхши деб айтиб бўлмайди. Аммо онангиз унга ҳам шундай муносабат қилишини кутиб қайнонангизга шу каби муносабатда бўлмаса керак. Агар шундай бўлганида қайнонангизнинг онангизга яхши ишларига яраша жавоб қайтармаслигини биринчисиданоқ шу ишини тўхтатган бўлар эди. Бу учунгина ажрашиб кетиш мумкин эмас. Шариатимизда бунга изн берилмаган. Никоҳ ақлан соғлом инсонга ўқилади. Негаки никоҳ бу масъулият. Инсонийлик масъулиятларини ҳис этадиган одам албатта никоҳнинг масъулиятини ҳам чуқур ҳис этиши лозим. Фақатгина қайнонасининг муносабатини сабаб қилиб ажрашиб бўлмаслигининг сабаби никоҳ сиз ва қайнонангизнинг ўрталарингизда эмас, балки эр-хотин ўртасидадир. Шундай экан турмуш ўртоғингиздан қониқмасангизгина уйдан кетиш ҳақида ўйлашингиз мумкин. Турмуш ўртоғингиз онангизнинг уйларида йиғинлар бўлса сизга пул бериб бир камини ўз зиммасига олса бўлади. Буни турмуш ўртоғингиз билан келишиб олишингиз мумкин. Чунки у сизнинг онангиз ва сизнинг онангиз олдида фарзандлик бурчларингиз бор. Валлоҳу аълам!