Ассалому алайкум!Ассалому алайкум! Узтозлар аввалам бор саволим ноўрин бўлса узур сўрайман. Мен аёл кишиман. Турмуш ўртогим ўзидан 6 ёш катта, турмуш қуришга етилиб қолган қизлари бор аёл билан ( жуда ўзига этобор берадиган, модний хижобда юрадиган, қошлари татуаж, юзла доим макияжда, лаблари ботекс қилинган, қизлариники ҳам ва хокозо ва институтда ўқийди хам ишлайди, хуллас жуда состоятельний аёл) никох ўқитиб олишибди. Мен никоҳиладан кейин шу ахволда кўчада юришса сиз даюслар қаторида бўласиз, балоғатга етган қизларни хам сатр аврат кийиш кераклигини, сатр аврат ўзи аслида қандай бўлиши кераклигини тушунтиришлари кераклигини айтдим. У аёлни расмда кўриб танлаган аёли учун хам эримга нисбатан фикрим ўзгарди, қаттиқ ранжидим, алдаб, орқамдан иш қилгани учун ҳам кўнглим қолди. Сабабини сўрасам бу иш жуда тез содир бўлганмиш. 3 кун ичида 7 маротаба истихора ўқиган эканлар, кўнгиллари моил бўлганмиш, кейин никоҳ ўқитишганмиш. Мақсадлари у аёлни зинодан қайтариш, савоб қилиш эмиш. Мени эса у аёл ва фарзандлари билан алоқа қилиш, ва фарзандларим билан ҳам алоқа қилдиришни ҳохламайман. Мени бунга хаққим борми? Мен турмуш ўртоғимга бизага уй олиб беришини сўрашим, биза алохида яшашимизни, у аёли билан мен келин бўлиб тушган хонадонга олиб келиб яшашини, талаб қилишга хаққим борми? Агар гуноҳ бўлмаганида мен талоғимни сўраган бўлардим. Кўнглим шунақанги совидики хатто кўришни ҳам ҳоҳламаяпман. Мен ҳам сохамни яхши кўраман, хамшираман, у аёли ишлайди мен ҳам ишлашимни талаб қилсам бўладими еркакларга аралашмаган холда, масалан роддомда? Мени қўшниларга қўшмайди, дўконга чиқазмайди, сабаби сотувчи эркак, қариндошларимга аралаштирмайди, бозорларга рухсат бермайди, фақат қачон ўзларини вақтлари бўлсагина бирга бориб келамиз, ижтимоий тармоқларга рухсат бермайди, у аёлидан ҳам шундай талаблар қўйишини талаб қилишга хаққим борми? Яқинлик қилишга кўнглим тортмаяпти, рад этишим гуноҳ бўлмайдими? Илтимос менга тўғри йўл кўрсатиб юборинг. Жавобингизни жуда интизорлик билан кутаман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У аёл ва фарзандлари билан алоқа қилишга мажбур эмассиз. Адолат асосан тунаб қолиш ва нафақа қилишда бўлади. Бошқа ҳар бир нарсада адолат талаб қилиш ва икки томонни тамоман бир хил ушлаш мушкул иш. Яқинликдан бош тортиш жоиз эмас. Сиз ҳаётингизда ўзгартиришлар қилишингиз мумкин, аммо ўша аёлга таққослаб қилманг, сизга тавсиям шу. Валлоҳу аълам!