Ассалому алайкум! Қалбимни қаттиқ оғритган инсонларга нисбатан нафратим кучли, ўша инсонни кўришим билан яна нафратим ошиб кетаверади. Бундан ўзим ҳам азобланаман. Умуман алоқани узиб, салом-аликни ҳам тўхтатиб қўяман, лекин бу ишларим нотўғри эканлигини билман. Бу характеримни қандай ўзгартирсам бўлади?
Руҳшунос:
.[quote="Bibisohiba":2izozrb3]Ассалому алайкум! Қалбимни қаттиқ оғритган инсонларга нисбатан нафратим кучли, ўша инсонни кўришим билан яна нафратим ошиб кетаверади. Бундан ўзим ҳам азобланаман. Умуман алоқани узиб, салом-аликни ҳам тўхтатиб қўяман, лекин бу ишларим нотўғри эканлигини билман. Бу характеримни қандай ўзгартирсам бўлади?[/quote:2izozrb3]
Ва алайкум ассалом! Психология илмида шундай ибора бор: “Ёмон инсон йўқ, ёмон вазиятлар бор”. Ҳаётингизда дилингизни оғритган инсонлар ҳақида, “сиз ёмон кўрган инсон, ҳақиқатда сизга ёмонлик қилиш ниятида эмас, балки ўзига яхшилик қилиш ниятида бўлган”, деб фикр қилишга урининг. Нима бўлганида ҳам, биз ҳар хил инсонлар билан бир жамият бўлиб яшашга мажбурмиз. Сиз уларни кечириб юборсангиз, эҳтимол эртага Аллоҳ сизнинг гуноҳларингизни кечириб юборар. Ўйлаб кўринг, Аллоҳ Таоло инсонларга қанча фарз амалларни буюрди, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига қанчадан-қанча суннат амалларига риоя қилишни амр этдилар. Қай бирига тўлиқ амал қилиб яшаяпмиз? Гоҳида бандачилик экан, деб шунчалар Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳга, биз бандалар осийлик ҳам қилиб қўямиз. Ўзи гуноҳларимизни авф этсин! Энди шунчалар Меҳрибон Аллоҳнинг амрларига бўйсунмай қолган биз бандаларини Аллоҳ кечириб, Ерга бизни кўтарадиган, ундан ризқланадиган, уй-жой, макон топадиган қилиб, қуёшни кундузлари чақнатиб, ойни кечаларни порлатиб қўйибди. Буларнинг ҳаммасидан ибрат олиб яшашга, кечиримлик бўлишга ҳаракат қилишимиз керак. Шариатимизда шундай ўгит бор: “Бирор инсонни қаттиқ яхши кўриб кетмагинки, вақти келиб душманинг бўлур, бирор инсонни қаттиқ ёмон кўриб кетмагинки, вақти келиб дўстинг бўлур”. Юрган йўлингизда истиғфорни такрорлаб юраверинг, кечаю-кундуз дуода бўлингки, зора, кўнглингиз юмшаб, ором топсангиз. Бандалар ичида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламчалик инсонларга юмшоқлик билан муомала қиладиган, ибратли инсон йўқ. Уларнинг ҳаётлари ҳақида ёзилган кўпгина китоблар бор. Шуларни топиб, ўқишга ҳаракат қилинг. У улуғ инсоннинг ҳаётларидан ибрат олинг. Ҳозирги дамларда, динимизга улкан имкониятлар яратилган бир вақтда, кўп илм олишингиз мумкин бўлган вазиятлар мавжуд. Хусусан, диний сайтларни кузатиш орқали, телевидениедан диний кўрсатувларни тамоша қилиш орқали, ўзингизга бир қанча ибратли воқеалар гувоҳи бўлишингиз ва чуқур илм олишга қадам қўйишингиз мумкин. Психологик ёрдам сифатида, яна шуни маслаҳат беришим мумкинки, ўзингизга қаттиқ туриб, шиор қилиб олиш деймизми ёки буйруқ деймизми, хуллас: “Мен фалончини Аллоҳ учун кечирдим” каби гапларни ичингизда такрорланг. Сизнинг буйруғингизга онгингиз албатта амал қилади. Валлоҳу аълам!.