Сочга йўл тушса
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум опажон! Аллоҳ яхшиликлар билан мукофотласин сизни.
Ўғлим 1 ёшда. Сочини олдирганимиздан кейин йўл тушиб қолди. Эшитишимизча сочига йўл тушса кўзи ғилай бўлиб қолармиш. Аллоҳ сақласин. Турли бидъатларни қилмадик. Бу вазиятда нима қилишимиз керак? Қандай чора кўриш зарур?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Болангизни педиатрга кўрсатиб рахит хасталигидан даволатинг. Бошқаси бекорчи бидъат - уйдирмалар. Хавотирга ўрин йўқ, ин шаа Аллоҳ