Ўлимдан қўрқув

15:20 / 26.03.2022 | Sevinch | 329

Ассалому алайкум устоз! Ёу тубеда ўлим ҳақида бир қисқа метражли филм кўриб қолдим. Унда бир инсон ўлади Азроил келиб жонини олади. Майитни ювиш, кафанлаш каби ҳолатлар ҳам келтирилган. Шуни кўрганимдан бери безовтаман. Ёшлигимдан ўлимдан фобиям бор. Ёшлигимда ҳам ўлишдан жуда қўрқар эдим. Кечалари уҳлагани қорқаяпман, ёлғиз қолганимда фобиям бошланиб мазам бўлмайди , ҳудди ҳозир Азроил келадигандай туюлади. Аллоҳ қодир қилганча амалларимни қилиб бораман. Лекин бу қорқув кўп қийнайди. Бу ҳолатда нима қилай? Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Психотерапевт қабулига боришингиз керак. Баъзи дори-дармонларни ичиб, муолажаларни қабул қилсангиз бу ҳолатдан иншааллоҳ фориғ бўласиз. Валлоҳу аълам!