Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум! Бир ўртоғимнинг илтимоси билан сизга мурожаат қилаяпман! Ўртоғимни қовоғи устига бир ҳолга ўхшаган нарса чиққан экан. Танишларини гапига кириб, уни пластик операция йўли билан олдириб ташлаган. Операция давомида врач қовоқ қисмини ҳам олиб ташлаган(бу режада бўлмаган). Операциядан кейин у қовоғини олиб ташланганлигини кўриб, вас-вас ҳолатига тушиб қолган. Гуноҳ иш қилдим деб, 3 ойдан бери на ўзига, на оиласига эътибор бермай шу ҳолатда юрипти. Ўқитишлар ҳам таъсир қилмапти. Ўз ҳолатига қайтариш учун яна бир бор операция қилдирса бўладими? Ёки қандай қилиб шу шароитдан чиқиб кета олади? Олдиндан раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин!!!
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Ўша шифокорлар шу ҳолга ўхшаш нарсани қовоқлар билан бирга олиб ташлашига жиддий сабаб бўлиши керакки шундай қилинган. Балки хавфли ўсма бўлганлиги эҳтимоли бордир. Гистологик текширувлар натижаси тақдим қилинганми?
Билишимча инсон аьзоларини беҳудага ўзгартириш гуноҳ иш. Аммо косметик нуқсонлар инсон қиёфаси, унинг руҳиятини бузилишига, касалликка олиб келувчи даражада бўладиган бўлса бу ҳақида дин олимларидан сўраб иш тутиш керак, балки мумкиндир. Бу ҳақида фикр билдиришга менда ваколат йўқ, бу нафақат тиббий балки шаръий масала ҳам . Шариат олимлари айтганидек иш тутинглар