Ассалому алайкум! Устоз. Саволим шундан иборат турмуш қурганимизга етти йил булди оллоҳга шкур оилам тинч турмуш уртогим билан фотиҳали булганимизда ва туйимздан кейин беш олти ой беш вақт номозни мукаммал уқир эдила. Кейин орада шу вақтгача уқимасдан ташлаб қуйдила. Номозни тар қилганларидан яқинда бошларига қаттиқ синов келди кейин ман айтдим оллоҳим сизни узига яқин қилмоқчи нозга киришизни ҳоҳлаябди келинг номозизни уқишни бошламесми дедим ва мана икки ойдан буён оллоҳимга шкур номозга кирдила ҳар ҳил ёмон одатларини тарк қилдила Алҳамдулиллаҳ. Ҳидоят оллоҳда биз бандалар сабабчимиз ҳолос. Мани узим Аллоҳга шкур номозда мустаҳкам турамам вақтида уқишга ҳаракат қиламан. Аллоҳ насиб қилиб учинчи фарзандимга ҳомиладорман шу орада узиз тушунас озгина машаққати булади тахажжуд номозларида туролмаёмман базида ҳар доим эмас бомдод номозим ҳам қазо буб қолди шунда турмуш уртогим узинг номозга киргиздими узинг уйготда агар шунақа қилаверсанг номозда чиқиб кетаман диб айтила. Шу вазиятда ман айибдорманми. Шу мани куп қийнеди. Жавобиз учун рахмат
– Ва алайкум ассалом! Ҳамма ўз амали учун ўзи масъул. Кимдир амалини тарк қилса, бошқаси ҳам тарк қилиши мантиққа тўғри келадиган гап эмас. Ибодатлар Аллоҳ учун қилади, кимдир қилгани учун эмас. Сиз намозни қазо қилиб қўйсангиз, дарров қазосини ўқиб олинг. Қасддан тарк қилиш билан узрли тарк қилишнинг фарқини тушунсин. Валлоҳу аълам!