Ассалом алекум. Тазия ни эшитиб туриб бормаса одам гуноҳкор бўладими? Мени онам олдин тазияга борардилар энди боролмаяптилар соғлигим кўтармаяпти дидилар. Бизда 40 кунгача майит чиққан хонадонга дуо қилиш учун борилади ушанга ҳам боролмаяптилар. Мени 6та қайнисинглим бор. Уларни қайноналари ўтганда онам уларникига бормадилар. Қаýнисингилларим эса буни тушунмидилар ҳар ҳил гап сўзлар билан мени ҳижолатга қўядилар. Уларга қандей тушунтиришни билмиман. Яқинда қайнотам ўтдилар ҳижолат бўлганларидан келишди лекин яна соғликлари ёмонлашипти. Мен ҳам дуо қилиш учун , тазияларга , маракаларга боринг қайнисингилларимни олдида иźза бўляпман деб кўп айтаман. Сен мени ҳолатимни билмисан деб мендан хафа булиб қоладилар кўпинча. Аслида тазияга маракаларга бориш керакми ,бормаса гуноҳкор бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Аввало 40 деган нарса йўқ. Бундай ерларга бориш мусулмонларнинг бир бирлари устида бўлган ҳақларидир. Лекин соғлик кўтармаса, бормаслик жоиз. Валлоҳу аълам!