Эрталаб югуриш

22:11 / 16.04.2022 | Nurmanov Alisher | 362
Ассалому алайкум! Бу мавзуда саволим ўринлими, ўринсизми билмадим, аммо таваккал қилдим. Авваламбор, кўп қаватли уйларда яшайман, атрофимиз одамлар истиқомат қиладиган бинолар билан ўралган. Саволим шуки, эрталаб тонг ёришмасдан туриб спортинг югуриш тури билан соғлигим, кайфиятим ва тетиклигим учун шуғулланишни хоҳлайман, лекин турмуш ўртоғим унамайдилар. Шунга қандай йўл тутсам тўғри бўлади.Рахмат олдиндан.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Буни уй ичи ёки махсус ерларда амалга ошириш мумкин. Валлоҳу аълам!