Ассалому алайкум! Яхшимисизлар? Менда бир савол туғилди. Яни "Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати"ни телеграм каналида қуйидаги постни ўқидим. Ва савол туғилди.
ТУРМУШ ҚУРА ОЛМАЁТКАН ҚИЗ
@Саволлар_канал 10684-савол
Ассалому алайкум! Бир 27 ёшлар атрофидаги қиз бор. У жудаям яхши қиз. Педагог бўлиб ишлайди. Лекин оила қуриш масаласида ҳеч омади чопмаяпти. Ўткан йили бир йигитга унаштирилди, лекин йигит бир оилали аёл билан мулоқотда эканини билиб қолган ( йигитнинг телефонидаги телеграм ёзишмаларини ўқиган ўз кўзи билан, жуда очиқ суҳбат акс этканини айткан) шундан кейин тўй бекор қилинди. Ҳозир яна бир йигитга унаштирилди лекин бу йигит билан ҳам сал муаммо борга ўхшаяпти. Шу қизга қандай маслаҳат берасизлар. Ўзи намозхон қиз. Оилам дейдиган қизлардан. Ишлаган ойлигини ҳам ота-онасига олиб бориб беради. Бу қийинчиликлардан ўтиб бахтли оила қуришига аллоҳ ўзи эриштирсин. Шу қизга ҳозир жудаям маслаҳатинглар керак тушкун аҳволда, яна турмуш қурай деб турган пайтда тўй бекор боладиганга охшаяпти. Буёқда ота онаси сиқилган. Ўқийман деб анча ёши ҳам катта бўлиб қолди шу тарафданам сиқилади бу қиз. Лекин турмуш қурса турмуш ортоғини бахтли қиладиган қизлардан. Негадир бахти очилиб кетолмаяптида. Илтимос унга тушкунликдан чиқиш учун маслаҳат беринглар. Мен унга шу маслаҳатни ўқиб бераман.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 40 кун ҳар намоздан кейин 21 маротабадан. Я Роҳмаан. Я Роҳийм. Я Ҳадий. Бу тажриба асосида аниқланган нарса. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
Яʼни мени сўраётганим, шу усулни бошқа вазиятларда ҳам қўлласа бўладими. Масалан ота-онага ҳидоят сўрашганда. Улар мени ҳижобимга рози бўлишмаяпти, бошида онам ва акам рози эди ва дадамни бир амаллаб кўндирармиз деб ҳижобга кирдим. Онам ҳам акам ҳам ҳурсанд бўлишди. Лекин дадамни норозилиги билан онам ҳам акам ҳам менга қарши бўлиб қолишди. Ҳатто ечасан деб туриб олишди, лекин "Ҳолиққа масият бўладиган ишда маҳлуққа итоат қилинмайди" деб ҳижобни ечмадим. Ҳозир олийгоҳда ўқийман, ётоқхонада тураман. Уйга ҳар ҳафтада дам олиш кунлари бораман. Уйдагилар шунга майли, шарфни сочингни кўрсатган ҳолда ўра. Лекин ҳижобга ўхшатиб ўраб олма дейишди. Мен қандай ундай қиламан деб, ўқишда ҳижобда юраман. Уйга борсам уйдагиларни хоҳишича юраман. Ҳар доим дуодаман, уларга ҳидоят сўраяпман. Албатта, Аллоҳ ўзи хоҳлаган бандасини ҳидоят қилади. Акам намозхонлар. У ота онам нега қарши бўлаётганини айтди. Одамларни гапидан қўрқаяпти экан, қизи ўқийман деб, ёмон йўлга кириб кетибди, у-бу деб яна бошқа ҳақоратли гапларни айтади деб қўрқаяпти экан. Мен уларга тасдиқлаб беришим учун илмим етарли, лекин уларга буни гапирсам ундан баттар қўрқиб кетишади, яʼни сени ким ўқитаяпти, ким сени йўлдан ураяпти дейди деб мен уларга индамаяпман. Оиламиз диндор бўлмасада, ҳалол харомни билади. Фақат шу одамларни гапидан қўрқаяпти. Мана ёз ҳам келиб қолди, қишда эплаб юрудим. Энди ёзда кўчада ўраниб қандай юраман, ота онам билан ҳафалашиб қоламизми деб қўрқаяпман. Шунинг учун сабр ила дуо қиляпман. Айтингчи, 21 мартадан Аллоҳнинг шу исмларини ҳар намоздан кейин айтсам бўладими. Маслаҳат беринг!!!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳожат намозини ўқиганингиз маъқулроқ. Валлоҳу аълам!