Эрим қарши

15:35 / 17.04.2022 | Saodat | 369

Ассалому алайкум! Одина опа яхшимисиз.Араб тилини ўрганмоқчи эдим лекин эрим қарши.Нкоҳ ўқитганмиз тўйимиз ҳали бўлмаган.Қишлоқ жойда турганим учун ўрганишга шаҳарга боришим керак,кўчада юрганингда бегона эркаклар сенга қариши мумкин деб рози бўлмаяпти.Диндан озмоз ҳабари борлар, намозни ҳам бошламоқчи, лекин тушунчалари камроқ,руҳсат бермай ўзига гуноҳ бўлишини тушунмаяпти.Ҳозирда чет элда ишда мен боргандан сўнг бирга борамиз деяпти лекин келганидан сўнг тўй қиламиз мен ҳам келинлик юмушларим ҳам тилни ўрганишим қийин бўлишини ўйлаяпман,улар келадиган вақтгача бемалол ўрганиб ўқишни ҳам бошлайман.Шу сабабли рози бўлмасалар ҳам қайсарлик қилиб қатнасам бўладими.Шу ҳақда гаплашсак қаттиқ асабийлашиб қоляпти.Илтимос опа маслаҳат беринг эримни норози қилиб ўргансам менга гуноҳ бўлмайдими.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Унинг розилиги шарт. Валлоҳу аълам!