Зам сура

05:19 / 17.06.2018 | Ummu Soliha | 1603
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одинахон опа. Қимматли вақтингизни олганим учун узр сўрайман.
1) Зам сура қилиб, фақат бирдан уч оятгача тиловат қилинадими? Ундан кўпроқ тиловат қилса бўлмайдими?
2) Агар бир оятни ёд олаётган бўлса, ўша оятни (суранинг бошими, ўртасими, охирими) зам қилса бўладими? Аллоҳ сизни яхшиликлар билан сийласин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Уламолар энг ками бир узун ёки уч қисқа оят деганлар. Бу энг ками, кўпининг чегараси йўқ. Суранинг қаеридан ўқиса жоиз, аммо бошланган ерда маъно нотўғри бўлиб қолмаслиги лозим, яъни бошланган оят ўзидан аввалгисига боғлиқ бўлиб, иккисини ажратганда нотўғри маъно чиқиб қолмаслиги керак. Валлоҳу аълам