Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Бераётган билимларимгиз охиратда нур бўлсин! Саволим: Пайғамбаримиз саллолоҳу алйҳи васалламнинг номлари келганида с.а.в. деб қисқартириб ёзиш мумкун эмасми? Мен бир жойда: Ҳофиз Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ «ал-Баъис ал-хасис» номли машҳур китобларининг ҳадисларни қандай ёзиш лозим экани ҳақидаги бобида айтадилар: «Ҳар доим Аллоҳни улуғлаш ва Унинг Расулига (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саловат айтиш лозим, ҳатто агар бу сўзлар кўп бора такрорланса ҳам. Бундан толиқмаслик керак. Чунки бу сўзлар улкан яхшиликни ўз ичига олган. Саловат ва салом сўзларини тўлиқ ёзиш керак. Уларни шартли белгилар билан белгилаш ярамайди. Яна «алайҳиссалом» сўзи билан чекланиб қолмаслик керак. Аниқ ва тўлиқ қилиб «соллаллоҳу алайҳи ва саллам» деб ёзиш лозим».
Шунингдек имом Ибн Жамоа айтадилар: «Қачонки у (толиби илм) ҳар сафар Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) исмини ёзганида, салавот ва салом сўзларини қўшсин ва у зотга овозини чиқариб салавот айтсин. Салафлар ҳам, уларга эргашувчилар ҳам «соллаллоҳу алайҳи ва саллам» деб ёзишни ўзларига қоида қилиб олдилар. Бу сўзлар Аллоҳ таоло ўзининг улуғ Китобида айтганига мувофиқ бўлиши учун: «Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам пайғамбарга дуою салавот айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга саловот ва саломлар айтинглар!» (Аҳзоб: 56). Бу борада батафсил тўхталсак. Салавот сўзлари китобларда қисқартирилган ҳолда ёзилмаслиги керак. Ҳатто агар улар бир қаторда, бир неча бор учраса ҳам. Худди баъзи одамлар қилганидек. Улар яхшиликдан маҳрум бўлишади, ҳамда бу сўзларни ёзишни ўзлари учун малолланиш деб ҳисоблашади ва фақатгина уларнинг бош ҳарфларини ёзишади. Масалан: «с.а.в.с.», «а.с.с.». Буларнинг барчаси Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳақларини адо этишга тўсқинлик қилади» (Қаранг: «Тазкирату-ссамиъ» 162).
шундай деб ёзилганини ўқидим. Кўп машхур китобларда, жумладан, Шайхимизнинг китобларида ҳам шундай қисқартирилган жойлари борку?! Илтимос, шунга ойдинлик киритсангиз! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!
– Ва алайкум ассалом!
Шайхимизнинг қайси китобларида бор экан қисқартирилгани?