Маслаҳатингизга муҳтожман

13:37 / 22.03.2017 | Савол | 1689
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум. Қилаётган ишларингизга Алллоҳдан мадад сўраган ҳолда маслаҳатингизга муҳтожман. 4 йилдан бери ҳар хил дорилар ишлатиб псориаз билан олишиб келмоқдаман. Натижаси жуда кам. Қандай маслаҳат берасиз?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Псориазни даволаш жуда кўп муддат талаб қиладиган иш. Сизга қандай даво муолажалари буюрилгани ,нималар олганингизни аниқ ёзмаганингиз учун жавобга ўйланиб қолдим… Асосийси ,бўш келманг,ўлимдан бошқа барча дардга шифо борлигини унутманг. Хижама усулини қўллаш ҳақида ҳам ўйлаб кўринг ,айнан псориазни шу усул билан даволанганлиги ҳақида ўқиганман .Иложи бўлса қандай муолажалар,дорилар олганингизни шу ерга қайта ёзиб юборинг ва уларни самарасини ҳам . Аллоҳ шифо берсин!.