Уйда ишламай ўтирган аёл кишига хам қурбонлик қилиш фарзми?

10:13 / 17.04.2022 | سولتاناه | 504
Ассалому алайкум! Саволим шуки, уйда ишламай у́тирган , у́ртахол аелга курбонлик килиш жоизми? Умуман, шу масалада маьлумот берсангиз. Бир илмли аёл маслахат берганди, тилла узугингизни сотиб бу́лса хам курбонлик килинг, деб. Жавобингизга муштокман.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Аёл  кишининг қандай ҳолатда бўлишидан қатъий назар, нисобга етган мулки бўлса ,қурбонлик сўйиши вожибдир. Ундай мулки бўлмаса сўйиши ихтиёрий. Валлоҳу аълам!