Ўрганиб қолиш

05:51 / 01.04.2022 | Durdona | 665

Ассалому алайкум! Устозлар илмингиз зиёда бўлсин.Малумот учун ёшим 23 да. Саволим шуки менда бировга тез ўрганиб қоладиган одатим бор. Мисол учун бир исломий серялни кўриб тугатдим. Бош қаҳрамонни яхши кўриб қолдим. Бу вақтинча лекин, унитиш жараёнида жуда қийналаман. Шу ҳолатга тушмаслик учун нимани маслаҳат берасиз. Олдиндан раҳмат.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Кўпроқ зикр қилишга ҳаракат қилинг. Истиғфорларни доимий такрорлаб туринг. Вақтингизни беҳуда нарсаларга исроф қилсангиз шайтон шундай  васваса қилаверади. Бу ҳолат қийнайверса ўзингизни ислоҳ қила олмасангиз зудлик билан психотерапевт қабулига боришингиз керак бўлади.Валлоҳу аълам!