Намоздаги қироат

08:00 / 22.06.2018 | U Sh | 2829
Ассалому алайкум! Бундан олдинги ҳамма саволларимга жавоб берганингиз учун катта раҳмат, Аллоҳ сиздан рози бўлсин.
1. Ҳўжайиним одатда кеч келадилар, уйда фақат мен бўламан. Шундай ҳолатда барча фарз ва суннат намозларимни баландроқ овозда қироат қилсам бўладими? Барибир уйда эшитадиган ҳеч ким бўлмайди. Баландроқ овозда ўқисам ҳаёлим кетмай анча диққатимни жамлаб ўқийман.
2. Аёллар бошқа одам эшитмайдиган, фақат ўзи эштадиган овозда намоз ўқиши керак деб ўқигандим. Айтингчи, ёш боланинг олдида ҳам эшиттирмай ўқийдими ёки боланинг олдида овоз чиқариб ўқиса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Хизматимиз шартига кўра саволлар бир донадан берилсин.
Аёл киши намозларини овоз чиқариб ўқимайди. Намоз ўқиётганда аёл киши жаҳрий қироат қилиши ножоиз. Ёлғиз бўлсаю, бўлмаса. Валлоҳу аълам