Рўзада таҳорат

21:43 / 17.04.2022 | М. | 343
Ассалому алайкум! Рўзадор одам намоз ўқиш учун тахорат олганда оғиз ва бурнини чайса бўладими, рўзаси бузилмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ичига сув кетиб қолмаса бузилмайди. Муболаға қилмай чайиши лозим. Валлоҳу аълам!