Бомдод намози ҳақида

16:51 / 16.04.2022 | Malika | 305
Ассалому алайкум! Устоз Аллоҳ илмингзни зиёда қилсин. Соволим шуки тонг отганда азон чақирилгандан кейин бомдод намозини ўқиса бўладими ёки такбир айтиб масжидда ўқилишини кутиш керакми. Яна бир саволим бор эди. Азон айтганда азонга қўшилиш нима дегани қандай азонга қўшилинади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Азон айтилиши билан ўқиш жоиз. Аммо бомдод намозини бироз ўтиб ўқиш суннатдир. Азонга қўшилиш деган гапни эшитмаганман. Азон айтилганида муаззиннинг лафзларини ортидан қайтариб туриш бўлса керак. Валлоҳу аълам!