Ассалому алайкум! Эр хотин 3,5 йилдан бери алохида яшаймиз (бошқа бошқа шахарда), талоқ айтмаган 3-4 ой олдин телефон орқали талоқ беринг дедим улар индамади. Мен бошқа одамга никохланиш ниятим булди, лекин эрим талоқ айтмагани учун нима қилишни билмайман. Уз сузи билан талоқ айтиши қанчалик мухим? (2) агар бошқа одамга никохланадиган булсам вали розилиги керакми?
– Ва алайкум ассалом! Талоқ бермагунча бошқасига никоҳлана олмайсиз. Талоқ беради. Идда ўтирасиз. Ундан кейин никоҳланиш жоиз. Валий розилиги шарт эмас. Валлоҳу аълам!