Ассаломалейкум! Ман ҳозирда сувчечак касаллиги билан касалланиб қолдим яра тошган баданнинг қисмларига сув теккизиш мумкин эмас экан аммо бугун ҳайз кунларимнинг сонгиси мен ҳам Аллоҳ розилиги ёлида роза тутмоқчи эдим шунинг учун гусулни қай тарзда оламан сув ишлатиш мумкин болмаган ҳолларда гусл орнига таяммум қилсам ҳам боладими жавоб учун олдиндан рахмат.
– Ва алайкум ассалом! Баданнинг кўп қисмига тошма тошган бўлса, таяммум қиласиз. Аллоҳ шифо берсин. Валлоҳу аълам!