Рўза тутмоқликда эр розилиги

02:37 / 19.04.2022 | Zebo | 456
Ассалому алайкум! Мени 11 ойлик фарзандим бор, тез тез эмади шу билан бирга қозон овқатларга ҳам ўрганган. Бу йил рамазон рўзасини тутишга астойдил нийят қилган эдим алҳамдуллилаҳ 1-кунни рўзадор холатда ўтқаздим. Сутимга таъсир этмади. Турмуш ўртоғим бошқа тутмайсан 1ой давомида сутинг кетиб қолади болага зарар етқазма деб қаршилик қилмоқдалар, кўп тортишиб қоляпмиз шу мавзуда. Аёл киши рамазонда рўза тутиши учун эрдан розиликсиз бу ишни қилса гуноҳкор бўлмайдими? Жавоб учун рахмат, Аллоҳ икки дунё саодати билан сийласин устоз!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фарз амалида эрнинг қаршилишиша қаралмайди. У қаршилик қила олмайди. Валлоҳу аълам!