Ассалому алайкум! Яқинда қазо намозларни ҳамда рўзаларни тутятганда, "аср намозининг 4 ракат фарз қазосини ўқишни ният қилдим" ёки "Рамазон ойи рўзасининг қазосини тутишни ният қилдим" деб бўлмас экан деб эшитдим, яъни қазо сўзини ишлатиб бўлмайди деб эшитдим, шу гап ростми? Шу кунгача мен шундай деб ният қилиб келаман, қазо сўзини ишлатиб бўлмайди деган гапни эшитмагандим. Агар шундай бўлса, унда кандай ва нима деб ният қилса тўғри бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қазони қазо деб ният қиласиз. Нега бундай деб бўлмаслигини айтган одам тушунтириб берсин. Валлоҳу аълам