Ассалому алайкум!Мен 23 ёшдаман ҳаётимда ҳамма нарса етарли бир нафар фарзандим бор ўзим тиббиёт инситутида ўқийман ,менда анча олдин тушкунлик бошланганди кўплаб савол жавобларийиздан энди менда депрессия бошланганга ўхшайди ҳаётда ҳеч нарсага қизиқишим йўқ , ўқиш ,оила ,базан фарзандим ҳам эсимдан чиқиб қолади,олдин жудаям масулиятли эдим ҳозир эса ҳаддан зиёд лоқайдман уйда иш қилмайман ,дарсларимни ҳам тайёрламайман,ибодатларни қолдирмасдим ҳозир эса кўп қазо қиляпман,3 ойлик ҳомиладорман ,ҳомиладорликдан олдин бу нарса бошланганди ҳозир жудаям аянчли холдаман , психологга мурожат қилишга ҳозир моддий шароитимиз етмайди,яқинларимга айтсам ўзинг дангасасан дейишади бу мени баттар ҳаётдан бездиради,мен жудаям қийин ахволдаман ,инсон мақсадсиз ,ҳаракатсиз яшаши жудаям қийин экан,олдин жудаям фаол эдим кўп китоб ўқирдим ,тил ўрганардим ,фарз ва нафл ибодатларни қолдирмасдим ҳозир ҳеч бирига хоҳишим хам ,кучим ҳам йўқ, илтимос менга тўғри йўл кўрсатинглар !
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатингиз туғруқдан кейин янада кучайиб кетмаслиги учун вақтлироқ ухлаб вақтлироқ уйғонишга, тўғри овқатланишга, кўп мева ва сабзавотларни, кўкатларни истеъмол қилишга, пиёда ҳар куни бир вақтда 1-1,5 соат пиёда юришга, кўпроқ сув ичишга ҳаракат қилишингиз керак. Гўё табассум қилгандек қаламни тишларингиз билан тишлаб ҳар куни 2-3 дақиқа шундай машқ қилиб юришга одатланинг. Бунда мия иш фаолияти яхшилана боради. Валлоҳу аълам!