Зам сура

05:19 / 17.06.2018 | Ummu Soliha | 1359
Ассалому алайкум! Rahmat Alloh rozi bo‘lsin sizdan
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Уламолар энг ками бир узун ёки уч қисқа оят деганлар. Бу энг ками, кўпининг чегараси йўқ. Суранинг қаеридан ўқиса жоиз, аммо бошланган ерда маъно нотўғри бўлиб қолмаслиги лозим, яъни бошланган оят ўзидан аввалгисига боғлиқ бўлиб, иккисини ажратганда нотўғри маъно чиқиб қолмаслиги керак. Валлоҳу аълам