Закот беришим керакми

11:17 / 18.04.2022 | Maknuna | 470
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Мани ота онам сепим (сарпойим)га 85гр дан бироз кўпроқ тилла тақинчоқлар қилиб беришган. Ман уларни олганимдан сўнг 1 йилдан кўпроқ ўтгач, пулим йўқлиги сабаблий ўша тилламдан сотиб закот бериб қурбонлик қилганман. Бир оз вақт ўтиб ишлаб пул топиб, сотган тилламни қайтадан сотиб олганман. Ўтган йили манга 2гр ли тилла узук хадия қилишди. Барчасини хисобласа яна 85гр дан бир оз ошади. Ман яна бу йил закот беришим керек бўладими.
Ман тилла тақинчоқларимни тақиб ишлатаман, базиси эса туради. Ман пул ушлаб туриш учун олмаганман, ота онам фойдаланиб ишлатиб юришим учун зийнат қилиб берганлар. Ўзим ижарада тураман, муқим турар бош панам йўқ. Хозирда ишламайманхам, уй бекасиман. Турмуш ўртоғимни топгани ижара ва кундалик харажатларимизга етади холос, отриқча пул ошинмайдилар. Коп холатларда ўзим пулга мухтож бўламан, базан қарз олиб тураман, хозирхам бир оз қарзим бор. базан ишлаб қарзимни узаман. Бу холда нима қилишим керек, закот беришим керекми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ха Валлоҳу аълам!