Ҳайзнинг охирги куни рўза тутиш

11:10 / 18.04.2022 | Nilufar | 585
Ассалому алайкум! Менда ҳайз узоғи 6 кун давом этади. Бугун 7-кун ҳайз тўхтаган. Лекин жигарранг суюқлик жуда кам миқдорда мавжуд. Саҳарликка яқин ғусл қилиб рўза тутдим. Барбир ўша жигарранг ажралма бор. Шу ҳолатда рўза тутсам, намоз ўқисам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайз бўлишингиздан олдин келадиган жигарранг суюқлик ҳайздир, демак ҳайзингиз ўша пайтдан бошланади. Ҳайз ниҳоясида келган жигарранг суюқлик ҳам ҳайз ҳисобланади. 10 кунгача ҳайз деб олаверасиз. Шу суюқликлар тамоман тўхтаб оқ нарса келгунича ҳайз ҳукмида бўласиз. Ўн кундан ошса, ғусл қилгандан кейин истиҳоза ҳукмида бўласиз ва ҳар намоз вақти янги таҳорат олиfб намозларингизни ўқийверасиз. Валлоҳу аълам!