Қабзиятда рўза тутса бўладими

21:00 / 04.04.2022 | Akobir Aslonov | 963

Ассалому алайкум! Аёлим рамазонда рўза тутишни бошлаган эди, 2 куни аср вақтидан бошлаб қорни қаттиқ оғриди, ҳатто ярим тунгача давом этди. Кейин бу ич қотишидан эканлигини билдик. Олдин ҳам шу сабабдан рўза тутолмаган экан, яъни ич қотишини олдини олиш учун тез тез суюқлик ичиши керак экан. Шу холатда рўза тутмаса бўладими? Қандай даволасак бўлади?

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! . Касаллигини аниқ билмасдан жавоб бериш қийин , агар ошқозон- ичак касаллигидан азият чекятган бўлсалар ва рўза тутиш у касалликни зўрайишига олиб келса тутмасликлари мумкин . Аммо соғайгач , ўрнига ўрин бўлиб - бўлиб бўлсаям тутиб беришлари керак . Қабзиятларини даволаш учун гастроэнтерологга мурожаат қилишлари керак , у сурункали холецистит, панкреатитда ва ичак моторикасини бузилишида хам кузатилади , асосий касалликни даволанса ўтиб кетади ин шаа Аллох, . Шу сабабли улардан рўза тутиб бериш соқит бўлмайди , соғайгач қазосини тутадилар . Дюфалак суюқлик дорисидан 1-2 пакетдан 1 махал ичсинлар қабзиятга нафи яхши , кизил лавлагили салатлар ва хўл мевалардан кўпрок истеьмол қилсинлар ,улар клетчаткага бой хисобланади , ичаклар моторикасига ижобий таъсири бор. Валлоҳу аълам!