Закот масаласи

00:28 / 05.04.2022 | Dilafruz | 356

Ассалому алайкум. Саволим шундан иборатки, менинг танишим аёл киши бўлиб, ногиронлик нафакасини олади ишламайди, турмуш уртоги хозир ишсиз. 2 нафар фарзанд контрактда укийди. Бу аелда кизининг туйи ва контрактига олиб куйган озгина маблаг бор, лекин рузгорда кийинчилик хам бор. Шу аелга закот берсам тугри буладими? Жавоб учун рахмат. Оллох илмингизни зиеда килсин.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Закот нисобига етадиган даражада пули бўлса беришингиз жоиз эмас. Агар сиз берсангиз закотга қодир қилиб қўйишингиз ҳам макруҳ бўлади.  Валлоҳу аълам!