Ассалому алайкум! Дугонамнинг эри маълум бир сабабларга кўра бошқа юртда қамалиб қолибди. Эри билан боғланишнинг ҳеч иложи йўқ, қанча муддатга эканлиги ҳам маълум эмас. Унинг кўчага чиқишининг (юмушлар, қариндош зиёратига ва б.) ҳукми қандай бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қайси валий, яъни маҳрамининг қарамоғида бўлса, шунинг изни билан тасарруф қилаверади. Валлоҳу аълам