Зулм ва ажрашиш

21:54 / 18.04.2022 | Nilufar | 597
Ассалому алайкум! Қимматли вақтингизни олаётган бўлсам узр сўрайман. Турмушга чиққанимга 2 йилдан ошди. Қайниопаларим ҳаётимга аралашишди. Дилимни оғритиб айбим бўлмасаҳам жанжал чиқаришар эди. Эрим эса ҳимоя қилмас опаларимни кўнглини тополмадинг онамни кўнглига йўл опаларим орқали деб зулм қиларди ва ажрашаман дерди. Қайнонамни ҳамма хизматларини қилсамда қизларимни кўнглини топмадинг деп эримга норозилигини билдирар эди. Қайниопаларимни кўнглини топишга ҳаракат қилдим Аллоҳ шоҳид яхшиликлар қилдим лекин барибир мени ёмон кўриб оиламга нотинчлик чиқариб кетишар эди. Эрим ўртамиздаги оддий муаммоларни рўкач қилиб 2 ой олдин қизлик уйимга ташлаб кетди. Асл Сабаби эса оиласи мендан норозилиги бўлгани эди. ажрашишга ариза берди. Қанча оиламни асрашга ҳаракат қилдим ялиндим лекин ажрашиш фикридан қайтар олмадим. Илтимос маслаҳат беринг. Ҳаркуни намозларимда ва истиҳора ва ҳожат намозида ҳам Оллоҳдан сўраб дуо қиламан. Эримни менга мени эримга хайрли қилиб бер иймон инсоф бер қалбига севги мехр бер ва оиламни хайрли қилиб бер бахтлиқил солиҳ фарзан бер деб сўраяпман. Мен эримни сўрайвериб тўғри қилаяпманми? Негадир умидим сўнмаяпти. ? Ёки Аллоҳ бизни бирга бўлишимизни хоҳламаяптими мен дуо қилиб сўрашим нотўгрими? деб кўп ўйлайман илтимос маслаҳат беринг.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нима бўлса ҳам Аллоҳнинг тақдирини розилик билан қабул қилинг. Валлоҳу аълам!