Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Алҳамдулиллаҳи роббъил аъламин. Вассолату вассаламу аъла росулина Муҳаммад. Рамазон ойига етказган Робб Аллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсин. Мусулмонларга яқиндан ва узоқдан ёрдам берайиткан бандалардан Аллоҳ ўзи рози бўлсин. Вақтингизни олаётганим учун мен рози бўлинг, Устоз. Саволим Таровеҳ намозини масжидда жамўат билан бирга ўқиганим афзалми?(Аммо мен яшаёткан жойда таровеҳ намози шу даражад тез ўқилябдики, инсон қайси суранинг оятини ўқиёктканини тушунолмаябди. Университетимизда масжид бор. У ерда эса жуда қисқа ўқишябди. Биз икки кундан бери дўстларимиз билан бир қориларнинг уйида жамоатдан алоҳида кунига 2 жуздан ўқиябмиз). Ёки шу жамоатдан алоҳида тушуниб эшитадиган ва ҳотиржам ҳолатда ўқиганим афзалми? Аллоҳ сиздан рози бўлсин
– Ва алайкум ассалом! Қайси жамоатда мукаммал ўқилса ўшанда ўқиган афзал. Валлоҳу аълам!