Дам олиб рўза тутиш

21:12 / 19.04.2022 | Samiya | 261
Ассалому алайкум! Аввало Моҳи Рамазон муборак бўлсин! Рўзага оид саволим бор эди. Менда сурункали гипотония бор. Ҳозирда қонда темир етишмаслигидан қийналяпман. Қанча урунмай гемоглабинимни кўтаролмаяпман. Рамазондан бошқа ойларда ҳам сал оч қолсам бошим айланиб ҳолсизланаман. Ўзи кўп овқатланмайман. Алҳамдулиллаҳ рамазонга етиб келдик ва рўза тутишни бошладим. Аммо пешиндан кейин, бош айланишим кучайиб, ҳолсизланиб ётиб оляпман. Шу боис яқинларим, дам олиб рўза тутишни маслаҳат беришяпти. Яъни орада 1 кун тутмай яхши овқатланиб, эртаси кун куч тўплаб яна тутиш. Агар, тутолмаган кунларимни кейин тутиб беришни ният қилиб шундай қилсам гуноҳкор бўлиб қолмайманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Аллоҳ шифо берсин. Валлоҳу аълам!