Фолбин ва никоҳ

01:23 / 20.04.2022 | сабогул | 453
Ассалому алайкум! Устоз умрингиз узоқ баракали бўлсин. Бир танишим дуо ўқиб дам солувчи кишига борган, уни мулла деб борган, аммо у картадан фол очиш иши билан ҳам шуғулланган, шунақа ишлар билан шуғулланувчиларга дуо ўқиб дам солиш учун борса, фолига ишонмаса ҳам, никоҳига талоқ тушадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Никоҳига таъсири йўқ. Аммо бормаслиги лозим. Валлоҳу аълам!