Умрага борганда аёл қизларнинг касал бўлиши (яъни хайз кўриши)

21:50 / 20.04.2022 | Musharraf Qodirova | 701
Ассалому алайкум!
Киз бола онаси ва акаси билан Умра зиёратига бормокчи. Агар Умрага борганида у кизнинг касали яъни( хайз) курса, у ерда кандай амаллар кила олади? Ва зиёрати кабул буладими? Шундай холатта нима килиши кк?
Жавоб учун Рахмат !
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Масжидга кирмайди. Тавоф ва сайъ қилмайди. Намоз ўқимайди, тиловат қилмайди. Зикр ва дуоларни қилиб туриши жоиз. Валлоҳу аълам!